| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Расулуллоҳ с.а.в. бирор кимса сезиб қолмаслиги ва душманга ғафлатда ҳужум қилиш учун уларни кечаси юриб, кундузи беркиниш ва биров юрмайдиган йўлдан юришни буюрдилар. Абу Салама йўлга тушди ва Бану Асад қабиласи турган жойга етиб борди ва тонг ғира-ширасида уларни ўраб олди. Уларга ҳамла қилиб, қўл остидагиларни жангга бошлади. Натижада мусулмонлар уларни танг аҳволга солиб, ғалабага эришишди. Уларнинг молларини ўлжа қилиб, Мадинага зафар билан қайтишди. Бу сария сабабли мусулмонлар душманларининг қалбларига яна ғулув солди.
Кейин Расулуллоҳ с.а.в.га Арана ёки Нахлада турувчи Холид ибн Суфён Ҳузалий одамларни Мадинага ҳужум қилиш учун жамлаётгани ҳақидаги хабар келди. Расулуллоҳ с.а.в. ҳузурларига Абдуллоҳ ибн Унайсни чорлаб, хабарни аниқлаб келиш учун жосус қилиб жўнатдилар. Абдуллоҳ бориб Холид билан учрашди. Холид: «Сен кимсан?», деб сўради. Абдуллоҳ: «Мен араблардан бир одамман, сенинг Муҳаммадга қарши одам жамлаётганингни эшитиб келдим», деди. Холид Мадинага ҳужум қилиш учун одам жамлаётганини яширмади. Абдуллоҳ у ерда қолиб, Холиднинг одамларидан холи бўлишини кутиб турди. У холи бўлгач, у билан бирга юриб четга чиқишди ва қулай фурсат бўлганда унга қилич солиб ўлдирди. Кейин Мадинага қайтиб келди ва бўлган ишларни Расулуллоҳ с.а.в.га маълум қилди. Холиднинг ўлдирилиши билан Ҳузайл қабиласидан бўлган Бану Лиҳённинг овози ўчди. Расулуллоҳ с.а.в. Мадина ташқарисидаги араб қабилалари масаласини мана шундай ҳал қилдилар. Бироқ бу ишлар арабларни Мадинага ҳужум қилишларининг олдини олишда фойда берган бўлса ҳам, лекин Уҳуддан кейин арабларнинг мусулмонлар салтанатини назар-писанд қилмасликларига барҳам бера олмади. Бу нарсани қуйидаги ҳодисаларда кузатишимиз мумкин: Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига Ҳузайлга қўшни қабиладан бир жамоат элчи бўлиб келди ва Расулуллоҳ с.а.в.га: «Бизнинг орамизда Исломга мойиллик бор, бизга асҳобларингиздан бир нечтасини қўшиб юборинг, улар бизга динни, Ислом шариатини ўргатишсин, Қуръон ўқиб беришсин», дейишди. Расулуллоҳ с.а.в. улар билан бирга асҳобларидан олтитасини жўнатдилар. Улар Ражиъ деган жойдаги Ҳузайлга қарашли бир сувга етишди. Шу ерда улар мусулмонларга хиёнат қилиб, уларни Ҳузайл қабиласига маълум қилишди. Бирдан уларни қилич яланғочлаган кишилар ўраб олди. Мусулмонлар дарҳол улар билан жангга киришишди, учтаси ҳалок бўлди, яна учталари асир олинди. Ҳузайл уларни Маккада сотиш учун йўлга тушди. Йўлда асирлардан бири - Абдуллоҳ ибн Ториқ қавмнинг ғафлатда қолганидан фойдаланиб, қўлларини бўшатиб, қиличга ёпишди. Лекин душманлар уни ўлдирди. Икки асирни олиб бориб Макка аҳлига сотишди. Улардан бири Зайд
51-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|